Ҳиндистонда тезюрар поезд лойиҳаси муқаддас сигир туфайли 1 млрд долларга қимматлашди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.
Вазият билан таниш манбанинг хабар беришича, темир йўл ушбу жониворларнинг сайр этиш йўлига тушиб қолган.

508 километрли ушбу темир йўл Мумбайнинг молиявий маркази ҳамда Аҳмадободнинг иқтисодий марказларини боғлаши лозим эди.

Маълум қилишларича, поезд тезлиги соатига 350 километр тезликка чиқиши мумкин. Уни япониялик мутахассислар барпо этишмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 16 млрд доллар, дея баҳоланган. У 2018 йилда қуриб бирилиши кутилмоқда.