«Интер» Туркиянинг «Фенербаҳче» клубидан Жанер Эркинни ўз сафига қўшиб олди.

Туркия терма жамоасининг 27 ёшли футболчиси миланликлар клубига эркин агент сифатида келиб қўшилган ва 2019 йилнинг ёзига қадар тузилган шартномани имзолаган.

Жанер ўз вақтида «Манисаспор», ЦСКА (2007-2010) ва «Галатасарой» жамоаларида ҳам тўп сурган.

У Туркия терма жамоасининг 2016 йилги Европа чемпионатига борадиган таркибидан жой олган.