Иорданиянинг бош вазир Хани ал-Мулкий раҳбарлигидаги янги вазирлар маҳкамаси қасамёд қилди. Бу ҳақда подшоҳлик телевидениесида хабар қилинган. 

Май ойи охирида мамлакат подшоҳи Абдуллоҳ иккинчи, ташқи ишлар вазири ал-Мулкийга ҳукуматни шакллантириш вазифасини топширган эди. Подшоҳ шу куннинг ўзида бош вазир 77 ёшли сиёсатчи Абдуллоҳ ан-Нуссурнинг истеъфосини қабул қилганди. 

Ал-Мулкий ҳукумати олдида турган асосий масала мамлакат парламенти учун умумсайловларни ташкил этиш ва ўтказишдан иборат бўлади. Иорданияда парламент сайловлари шу йилнинг август ёки сентябрь ойида бўлиб ўтиши керак.