Колумбия ҳуқуқ посбонлари, бортида 650 кг кокаин бўлган тезюрар қайиқни ушлади, деб хабар қилмоқда маҳаллий ҳукумат расмийлари. 

20 minutos портали хабар қилишича, қайиқ Кариб денгизидаги Сан-Андрес оролида ушланган. Унда, 650 килограмм тақиқланган гиёҳванд моддаси ва уч нафар экипаж аъзоси борлиги аниқланган. Уларнинг икки нафари колумбиялик, бири гондураслик бўлган. Уларнинг барчаси ушланган. 

Ҳукумат ҳисобларига кўра, мусодара қилинган молларнинг "қора бозор"даги нархи тахминан 20 млн доллар туради. Кокаин партияси денгиз йўли орқали Гондурасдан АҚШга ўтказиш учун юборилган бўлган.