Латвия армиясида ҳарбий объектлар устида ёки улар ёнида аниқланган учувчисиз парвоз қурилмаларини уриб туширишга рухсат берилади, деб хабар бермоқда Delfi.

Бундай қарор Латвия парламентида халқ хўжалиги, аграр саволлар, муҳит ва минтақавий сиёсат бўйича комиссиянинг якуний ўқилишида қабул қилинди.

Таъкидланишича, тегишли ўзгаришлар "Авиация тўғрисида"ги қонунга киритилади.

Қонун лойиҳасида кўрсатилишича, миллий қуролли кучлар сардори ёки ваколатли шахс учувчисиз парвоз қурилмаларини ўқотар қурол қўллаган ҳолда мажбурий қўндириш ёки йўқ қилиш борасида қарор қабул қилади. Ҳарбийлар агар учувчисиз парвоз қурилмаси ҳарбий объектлар ёки улар яқинида, тақиқланган ҳаво ҳудудлари, Латвия армияси эҳтиёжлари учун керак бўладиган вақтинчалик захираланган ёки чекланган ҳудудларда бўлса бундай чораларга бориши мумкин.

Апрелда Латвия ички ишлар вазирлиги ҳуқуқ-тартибот муассасалари қоидани бузувчи учувчисиз парвоз қурилмаларини тутишига ҳеч нарса йўқлигини айтганди. Вазирликда ҳаво қоидабузарларини тутиш тўрини яратиш учун давлат бюджетидан 180 минг евро ажратиш зарурлиги таъкидлаб ўтилган.