Жанубий Корея пойтахти Сеулдан унча узоқ бўлмаган жойда метрополитен қурилиш ишларида юз берган бахтсиз ҳодиса натижасида тўрт ишчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда Намъянжу шаҳри ўт ўчириш хизмати маълумотига асосланиб, Рейтер хабар бермоқда.

Агентлик маълумотига кўра, жабрланганлар сони саккиз кишидан иборат.

Манбанинг маълум қилишича, бахтсиз ҳодисага газ портлаши сабаб бўлган. YTN телеканали маълумотига кўра, жабрланганларнинг икки нафарининг аҳволи оғир даражада.