2 июнь куни очиладиган ОПЕК конференцияси якунлари бўйича бозор учун ижобий янгиликлар кутилмаётгани сабабли нефть нархи пасайишда давом этмоқда.

Лондоннинг ICE Futures биржасида августда етказиб бериладиган Brent туридаги нефть нархи 1 июнь куни Тошкент вақти билан соат 9:55да 0,8 фоизга пасайиб, бир баррели учун 49,51 долларни ташкил этган.

Июль ойида етказиладиган WTI туридаги нефть баҳоси эса Нью-Йорк товар биржасида (NYMEX) 0,7 фоизга пасайган ва бир баррели 48,75 доллардан сотилган.