«Ювентус» ярим ҳимоячиси Поль Погба Барселона шаҳрида уй сотиб олди. Бу ҳақда Football Italia хабар тарқатди.

Бу эса футболчининг «кўк-анорранглилар» сафига қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги навбатдаги гап-сўзларни келтириб чиқарди.

Proto Group Ltd мулк агентлигини ишонтириб айтишича, мазкур харид футбол билан боғлиқ эмас.

«Погбанинг Барселонада уй сотиб олиши унинг футбол фаолияти билан боғлиқ эмас. Бу фақат инвекстицион масала.

Бу ҳақда очиқ-ойдин таъкидлашимиз керак. Мижозимиз машҳур футболчи ҳисобланади. Ушбу харид ОАВда турли миш-мишларни келтириб чиқариши керак эмас.

Биз турли гап-сўзларнинг кўпайишини истамаймиз. Бундан бир неча ҳафта илгари Лионель Месси бизнинг агентлик орқали Париждан уй сотиб олди. Аввалроқ Криштиану Роналду Нью-Йоркда апартамент харид қилганди», - дея баёнот берди бу харид амалга оширилиши билан шуғулланган Proto Group Ltd мулк агентлиги директори.