Украина Олий Радаси раиси Андрей Парубий декоммунизация тўғрисидаги қонун ижроси доирасида Полтава вилояти ҳудудидаги Комсомольска шаҳрининг қайта номланиши бўйича қарорни имзолаган. Бу ҳақда у ўз твиттерида хабар қилган.

Қарорга кўра Комсомольскадан ташқари яна 277та аҳоли турар жойлари ва 9та туман номи, шунингдек  Полтавадаги Горишни Плавни номи ҳам ўзгаради.

Ҳужжатга кўра, Совет давридан қолган эски номлар ўрнини Украинанинг бугуни ҳамда мамлакат озодлиги учун курашган шахслар билан боғлиқ номлар эгаллайди.

Бундан олдинроқ, Рада Днепропетровск шаҳри номини Днепр этиб ўзгартирганди.