Профессионал бокс бўйича жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ҳамда бошқа профессионал боксчилар 5 август куни Рио-де-Жанейро шаҳрида бошланадиган ёзги олимпиада ўйинларида иштирок эта олишлари мумкин бўлади

Бу бўйича қарор Швейцарияда ўтказилган Халқаро ҳаваскорлар бокс ассоцицияси (AIBA) саммити якунларига кўра қабул қилинган.

Янги қоидаларга кўра, исталган профессионал боксчи Венесуэлада бўлиб ўтадиган саралаш турниридаги иштирок орқали олимпиадага йўлланма олиши мумкин.

Бундан олдинроқ, украиналик профессионал боксчи Владимир Кличко Олимпиадада иштирок этиш нияти ҳақида айтиб ўтганди.

Ўз навбатида, британиялик профессионал боксчи Карл Фрэмптон бу қарорни "ўта аҳмоқона" деб атаб, ҳаваскорлар бокси ва профессионал боксни алоҳида ажратиш кераклигини таъкидлаган.

"Бу бадминтончининг теннис ўйнаши билан баробардир", деган Фрэмптон.

AIBA раҳбари Чинг Куо Ву айни вақтда олимпиадада иштирок этишни истовчи қанча профессионал боксчи борлигини аниқ айтиш қийинлигини қайд этган.