Россия молиявий ташкилотларидан 1,7 миллиард рубль атрофида маблағ ўмарганликда гумонланиб мамлакатнинг 15 та минтақасидан тахминан 50 нафар одам ҳибсга олинди. Бу ҳақда Федерал қидирув бюроси жамоатчилик алоқалари маркази маълумотига таяниб РИА Новости хабар қилди

“Россия Федерал қидирув бюроси Ички ишлар вазирлиги билан бирга копьютер зарарли дастурини ишлаб чиқиш, тарқатиш ва фойдаланишга алоқадор хакерлар гуруҳи фаолиятини фош этди. Ушбу дастур ёрдамида жиноятчилар Россия молия ташкилотларидан 1 миллиард 700 миллион рублдан ортиқ маблағ ўғирлаган”, - дейилади ҳисоботда. 

Маълум бўлишича, қўлга олинганларнинг 18 нафари ҳибсга олинган, уч нафари ҳудудни тарк этмаслик ҳақидаги тилхат асосида қўйиб юборилган. Жиноий ишга алоқадор шахслар Москва тергов маҳкамаларига келтирилган. 

Айни пайтда “Жиноий уюшмаларни ташкиллаштириш ва уларда иштирок этиш” ҳамда “Компьютер ахбороти соҳасида товламачилик” моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.