2015 йил натижаларига кўра, икки фарзандга эга ўртача россиялик оилада, ойлик энг кам харажатлардан сўнг, камида 28,1 минг рубль пули қолади, дея хабар қилмоқда РИА Рейтинг. Бу 2014 йилги рақамдан 13 фоизга пастдир. 

Экспертлар ўз ҳисоб-китобларига ҳар бир минтақадаги ўртача ойлик иш ҳақи ва Россиянинг алоҳида бир минтақаси учун энг кам яшаш маблағи кўрсаткичини асос қилиб олишган. 

Умуман, энг кам миқдорда харажат қилинганидан кейин, оила ихтиёрида қоладиган нақд пул бўйича Ямало-Ненец автоном округи 91,227 минг рубль билан биринчи ўринни эгаллаган. Иккинчи ўринда, Чукотка автоном округи (89,983 минг рубль), учинчида Москва (69,406 минг рубль) жойлашган.

Россиянинг, бир ойда энг кам харажат қилганидан сўнг, қашшоқлик даражасига яқинлашиб қоладиган минтақаси сифатида Псков области кўрсатилмоқда. Бу ерда, барча минимал харажатлардан сўнг, оила ихтиёрида атиги 570 рубль қолади.