Жорий йилнинг 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан Самарқанд шаҳрида тадбир ташкил этилди. Тадбир Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссиялари ҳамда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига услубий ёрдам кўрсатишга бағишланди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида жамоат фонди, ЎзННТМА, Ўзбекистон ННТларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди, ФЖШМҚМИ, Адлия вазирлиги, Самарқанд вилоят хокимлиги томонидан ташкил этилди.

Жамоат комиссиясининг йиғилишида жисмонан соғлом, маънан етук баркамол авлодни тарбиялашда ижтимоий шерикликни янада кучайтириш ва соҳага фуқаролик жамияти институтлари грант лойиҳаларини кенг жалб қилишнинг истиқболли йўналишлари, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришда ННТ ва давлат ташкилотларининг ўзаро ижтимоий шериклиги ҳамда давлат грантлари билан қўллаб-қувватлашнинг долзарб вазифалари юзасидан масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат Фонди томонидан молиялаштирилган давлат ижтимоий буюртмаси доирасида “Ҳудудий ННТлари фаолияти самарадорлигини ошириш орқали давлат дастурларида белгиланган вазифаларини бажаришда ижтимоий шериклик муносабатлари механизми ва шаклларини янада такомиллаштириш” мавзусида семинар – тренинг бўлиб ўтди.

Семинар-тренинг давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат Фонди томонидан ўтказилган давлат грантининг 

1- ва 2- танловларида Самарқанд вилоятидан ғолиб бўлган лойиҳаларнинг тақдимоти ҳамда уларга давлат гранти сертификатларини топшириш маросими ўтказилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 10 майидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат Фонди томонидан эълон қилинган 3- ва 4- давлат гранти танловларининг мавзулари ҳамда йўналишлари тўғрисида ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига кенг тушунтиришлар берилди. Мазкур грант танловлари ННТ ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан ижтимоий аҳамиятга молик масалаларга ечим топишдаги молиявий негизга айланиши ва бу борадаги ишларни янада жонлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси 
Адлия вазирлиги