Хитой раиси Си Цзиньпин 1 июнь куни Шимолий Кореянинг ҳукмрон Меҳнат партияси вакиллари билан учрашди, деб хабар қилмоқда «Синьхуа» агентлиги.

Хабарда учрашувнинг бошқа тафсилотларига ойдинлик киритилмаган.

Рейтер агентлигининг қайд этишича, айни вақтда шимолий кореялик дипломат, собиқ ташқи ишлар вазири Ли Су Ён Хитойда бўлиб турибди.

Унинг Пекинга сафари Шимолий Кореянинг январь ойида ўтказган ва халқаро ҳамжамият эътирозига сабаб бўлган ядро синовларидан сўнг, юқори лавозимли корейс мулозимининг Хитойга илк ташрифи ҳисобланади.