Янги тадқиқотларга кўра, Нигериянинг бир неча шаҳарлари тараққиётнинг салбий оқибатларига дуч кела бошлаган. Заҳарли ҳаво, чиқиндилар ва ифлосланган ичимлик суви шулар жумласидан. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эълон қилган янги тадқиқот натижаларига кўра, дунёнинг атмосфераси энг ифлос 4 шаҳри айнан Нигерияда жойлашган. 

Мамлакатнинг чеккароғида жойлашган Онитша (Onitsha) шаҳри РМ10 (particulate matter concentration-қаттиқ зарралар концентрацияси) даражаси ўлчанганда, дунёнинг ҳавоси энг ифлосланган шаҳри мақомига эга бўлган. Мамлакат жанубидаги тез суръатларда ривожланаётган порт шаҳри ЖССТнинг PM10 кўрсаткичи бўйича рухсат берган рақамидан 30 марта кўп зарарлангандир. 

ЖССТ антирейтингида Нигериянинг яна 3та шаҳри, шимолдаги транспорт хаби Кадуна (Kaduna) бешинчи, унинг ортидан Аба (Aba) олтинчи ва Умуаҳия (Umuahia) 16 ўринни банд этган. 

Ўтган йили Жаҳон банки, Нигерия аҳолисининг 94 фоизи ҳавоси ифлос ҳудудларда истиқомат қилиши ва ҳавони заҳарли чиқиндиларни чиқариш қиймати ялми миллий даромаднинг бир фоизини ташкил этиши хусусида ҳисоботини эълон қилганди.