Техас штатининг шугар шаҳрида селфи ҳайкали пайдо бўлди, деб ёзмоқда Mashable. У ўзида мобиль телефон орқали ўзини олаётган икки қизни мужассам этган.ҳайкал шаҳар маъмурияти биноси ёнида ўрнатилган.

Ҳайкал жамоатчилик томонидан танқидий кутиб олинди. Кўпчиликнинг фикрича, бу солиқ тўловчиларнинг пулини ҳавога совуришдир. Бошқаларга эса унинг кўриниши ёқмаган.

Шаҳар маъмуриятининг маълум қилишича, ҳайкал бошқа коллекциялар орасидан ўрин олади. Бундан олдин совға қилинган ҳайкалда гитара чалиб турган эркак тасвирланган эди.

 

 

Y'all I saw the selfie statue in Sugar Land with my own eyes; it's as ridiculous as it sounds pic.twitter.com/2FF4XQKb7K

— Melinda Taylor (@mtayl19) 27 мая 2016 г.