Хитой халқ банки (марказий банки) учинчи кундирки, юаннинг долларга нисбатан курсини 2011 йил февраль ойидан буёнги энг паст қийматда белгилаяпти. 

Хусусан, Марказий банк юаннинг 1 июнь кунги курсини бир долларга 6,5889 юань сифатида белгилаган. Бу, бир кун аввалги курси (6,5790)дан 99 пунктга кўпроқдир.

Хитой халқ банки душанба, 30 май куни Хитой валютасининг курсини бир АҚШ долларига 6,5784 юань сифатида белгилаганди. 

Хитой миллий пул бирлиги, узоқ вақт мобайнида барқарорликни сақлаб турди ва бир доллар 8,3 юанга тенг бўлди. Аммо, 2005 йил ёзидан у мустаҳкамланишни бошлади. 

2008 йил кузида юань қарийб бир йил мобайнида 6,8 даражасида сақланди, 2009 йил сентябрида яна ўсишни бошлади. Унинг энг чўққиси 2014 йил январига тўғри келди, ўшанда 1 АҚШ доллари 6 юань атрофида баҳоланди.