Жиззах вилояти, Бахмал туманидаги ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси А.Усмановнинг ташаббуси билан 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, маҳаллий давлат бошқаруви органларининг масъул ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Маънавий-маърифий тадбирда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини яқинлашиб келаётган энг улуғ ва энг азиз байрам – мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги айёми билан ҳамда болажонларни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” билан самимий табриклашди.

Шунингдек, маърузачилар томонидан мудофаа соҳасида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун моҳияти ҳамда республикамиздаги  ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва бунёдкорлик ишлари тўғрисида батафсил маълумотлар етказилди.