Голливуд актёрлари Анжелина Жоли ва Бред Питт Испаниядан 2,65 млн фунт стерлингга (3,8 млн долларга яқин) вилла сотиб олди, дея хабар бермоқда Daily Mail нашри. Маълумотларга кўра Жоли ва Питтга тегишли вилла Андрайч ҳокимлиги ҳудудида жойлашган бўлиб, ушбу Балеар оролларини у «5 сониялик сукут» фильмини суратга олиш жараёнида ёқтириб қолган ва айнан ушбу ҳудуддан уй сотиб олишга қарор қилган. 

Вилланинг майдони 900 кв. мни ташкил этиб, 8 ётоқхона, йирик боғ ва ҳовуз қурилган. 

 Питта ва Жолининг Франция ва АҚШда кўчмас мулки бор. Франциядаги шато Миравални улар  60 млн долларга сотиб олишган. Бир оз аввал Оммавий ахборот воситалари орқали Жоли ва Питт  Лондондаги турар жой учун 21 минг доллар миқдорида тўлов қилаётганлиги ҳақида хабар берилганди.