«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо келаётган мавсумда «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан кечиши кутилаётган рақобат борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Тажрибамдан келиб чиқсак, бунга бефарқ бўла олмайман. Биз Гвардиола билан икки йил давомида Ла лигада рақобатлашдик. Испанияда иккимиз ҳам бир мартадан чемпион бўлгандик.

Лекин биз Англияда ўзаро рақобатлашиш билан банд бўлсак,  «МЮ» ва «Сити» қарама-қаршилигига эътибор қаратсак, чемпионликни бошқа мураббий илиб кетади.

АПЛ даражаси янги футболчилар ва мураббийлар келгач, янада ўсди. Кейинги 4 мавсумда 4та чемпионни кўрдик. Бу эса лигадаги рақобатбардош жамоалар сони жуда кўплиги исботидир.

Бу вақтда эса бошқа лигаларда грандлар ўз ҳукмронлигини ўрнатган», дейди Моуриньо.

«Манчестер Сити» директори: «Моуриньонинг мураббийлик усуллари зиддиятлар келтириб чиқаради»