1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 2016 йилнинг 31 май кунида Элликқалъа туманида эзгу анъанага айланиб бораётган янги ўнлаб сервис ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолиятини бошлаш маросимлари ўтказилди.

Жумладан, туман ёшларининг билим олиши ва ўқиш шароитларини янада яхшилаш мақсадида 47-сонли умумтаълим мактаби манзилли дастур асосида капитал таъмирланди, болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спортга жалб қилиш мақсадида туман маркази Бўстон шаҳри ва Сарабий ОФЙда 2та янги мини футбол майдончалари ишга туширилди. Сана муносабати билан Элликқалъа ОФЙда кулолчилик цехи ва тўйхона, Тозабоғ ОФЙда чойхона, Сарабий ОФЙда гузар, Бўстон шаҳрида АГЗС ва савдо мажмуаси каби ўнлаб сервис ва хизмат кўрсатиш объектлари аҳолига хизмат кўрсата бошлади.

Шунингдек, Жалолиддин Мангуберди номли истироҳат боғида 31 май – 1 июнь кунлари болаларнинг турли аттракционлардан бепул фойдаланиши йўлга қўйилди. 

Ушбу эзгу анъана ва тумандаги бунёдкорлик ишлари давом эттирилмоқда. Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллик байрамига муносиб совға тайёрлаш мақсадида яна бир неча кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик объектлари барпо қилинмоқда.

 

Кun.uz мухбири Аббос Реимов, Элликқалъа