10 июнь куни Сергели туманида собиқ Усмон Носир истироҳат боғи янги «Green Park» номи остида ишга тушади.

UZ24 сайтининг хабар беришича, жорий йилда боғнинг 4 гектардан ортиқ майдонга эга қисми ташриф буюрувчиларга хизмат қилади. Истироҳат боғида Европа ишлаб чиқарувчилари томонидан ўрнатилган 16та янги аттракцион ишлайди. Аттракционларда учиш нархи 1 000 сўмдан 4 000 сўмгача бўлади.

Сунъий сув ҳавзаси жойлашган боғнинг бошқа бир қисмида таъмирлаш ишлари давом этаётгани учун ҳозирча ташриф буюрувчиларни қабул қилмайди. 

Боғда саккиз йил давомида ёпиқ турган барча дарахтлар ва яшил кўкаламзорлар сақланиб қолган. Ташриф буюрувчиларнинг қулай шароитларда дам олиши ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида боғда махсус карталар орқали тўловни амалга ошириш ва видео кузатув тизими жорий этилган.