Жорий йилниг 4 июнь куни соат 12:00 да  Алишер Навоий номли Миллий кутубхонанинг катта залида “Ўзбекистон” нашриёт матбаа ижодий уйи, РМТМ ҳузуридаги “Маънавият тарғиботчиси” нодавлат таълим муассасаси, Kun.uz  ва Notiq.uz интернет нашри таҳририяти томонидан ташкил этилган “Тил, нутқ-тафаккур ва миллий ғоямиз қуроли” мавзуидаги маърифий тадбир бўлиб ўтади. 

“Тил, нутқ-тафаккур ва миллий ғоямиз қуроли” мавзуидаги маърифий тадбир “Ўзбекистон” НМИУда нашр этилган “Дил-қулф, тил-калит” ҳамда Ўзбекистон халқ артисти, машҳур сухандон Қодир Махсумовнинг ҳаётий ва ижодий фаолиятига бағишланган “Тошкентдан гапирамиз!” номли китоблар тақдимоти доирасида бўлиб ўтади. 

Тадбирга ТВХТХҚТМОИ профессор ўқитувчилари, телерадиокомпания сухандонлари ва бошқа меҳмонлар ташриф буюриши кўзда тутилган.

Тадбир дастури кириш сўзидан сўнг, “Ўзбекистон” НИМУ директорининг биринчи ўринбосари Ашурали Жўраев сўзга чиқиб, Китоб-тафаккур қаноти мавзусида, институт профессори Р.М.Жуманиёзов  “Нутқ-таълим очқичи, Хулқ-тарбия тутқичи” мавзусида нутқ сўзлайди. Қодир Мақсумовнинг шогидлари, касбдошлари, шунингдек, фарзандлари сўзга чиқиб, Ўзбекистон халқ артисти, машҳур сухандон Қодир Махсумов билан боғлиқ хотираларни ўртоқлашади.