Афғонистон шарқидаги Лаҳмон вилояти ҳудудида рўй берган портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлган ва 16 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар тарқатди.

Манбанинг маълумотига кўра, бозор ҳудудида қўлда ясалган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган. Жабрланувчилардан бири ёш бола бўлиб, у айни вақтда шифохонада. Жароҳатланганларнинг аксари барқарор аҳволда.