Air Astana авиакомпанияси Бишкекдаги "Манас" аэропорти ва Иссиқ-Кўлдаги Чўлпон-ота шаҳри ўртасида бепул трансфер ташкил қилди. Бу ҳақда авиакомпанияга иқтибос келтирган ҳолда "Новости-Казахстан" ахборот агентлиги хабар бермоқда

Таъкидланишича, ушбу хизматдан авиакомпаниянинг 8 июндан 8 сентябргача Остона-Бишкек рейси бўйича учувчи барча йўловчилари фойдалана олишади.

Иссиқ-Кўл кўлигача ва орқага бепул етказиб қўйиш бир ҳафтада уч марта шинам автобусда амалга оширилади. Йўловчилар "Манас" аэропортига келганларидан кейин уларни авиакомпания вакили кутиб олади ва уларни Чўлпон-отагача етказиб қўядиган автобусга олиб боради.

Қирғизистонда расман сайёҳлик мавсуми 7 май кунидан бошланади.