АҚШнинг Массачусетс штатида олти ёшли болакай қизил чироқдан ўтиб кетган отасидан шикоят қилди, деб хабар беради Sky News.

Бола 911 диспетчерлик хизматига қўнғироқ қилиб, қоида бузилганлик ҳолати ҳақида айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, болакайнинг отаси онасига тегишли янги қора машинада қизил чироқдан ўтиб кетган.  Диспетчернинг кейин нима содир бўлди, деган саволига болакай автомобиль ювиш шаҳобчасига йўл олдик, дея жавоб берган.  
Маълум бўлишича, диспетчер билан суҳбатлашиб бўлгач, бола гўшакни отасига узатган. Қоидани бузган ота эса хижолат бўлиб, қилган иши учун узр сўраган.  
Полиция телефондаги суҳбат аудиоёзувини интернетга жойлаган, бироқ жарима солмаган.