Американинг Шимолий Каролина штати фуқароси қўшнисидан, кўчиш олдидан 30 долларга музлатгич харид қилганидан 3 ҳафта ўтгач, унинг ичида қария аёлнинг жасади борлигига гувоҳ бўлган, деб хабар қилган NBC News полиция маълумотига таянган ҳолда. 

Америкалик аёлнинг ҳикоя қилишича, хариддан сўнг, унинг аввалги эгаси, музлатгич ичида якшанба кунги черков мактаби учун буюмлар бўлиши, уни кейинроқ маҳаллий черков вакиллари олиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирган. 

Бошқа ОАВ хабарига кўра, сотувчи харидор аёлдан музлатгичнинг иккинчи камерасини очмасликни сўраган, сўнгра шаҳарни тарк этган. 

3 ҳафтадан сўнг, музлатгични очган аёл музлатилган одам оёғига дуч келгани туфайли даҳшатга тушган. 

"Мен иккинчи маротаба эшигини очдим ва юрагим ҳапқириб кетди. Уйдан қочиб чиқдим ва 911га қўнғироқ қилдим", — деб ҳикоя қилган харидор аёл. 

Жасад ёриб ўрганилгач, полиция берган баёнотга кўра, кекса аёл ўз ажали билан ҳаётдан кўз юмган. У бўлинмаган ва унга зарар етказилмаган бўлган. 

Эндиликда, маҳаллий полиция идораси инсон ўлими ҳақида хабар қилмаслик юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда.