Арманистон ТИВ раҳбари Эдвард Налбандяннинг маълум қилишича, унинг мамлакати Германия парламенти (бундестаг) томонидан арманлар геноциди тан олиниши бўйича резолюция қабул қилинганини қутлайди.

 "101 йил олдин Усмонлилар империясида арманлар ва камчиликни ташкил этувчи бошқа христианларнинг қирғин қилиниши хотирасига" деб номланган ҳужжатга бундестагдаги 630 депутатдан фақат 1 киши қарши овоз берган.