Бельгиядаги “Пайри Дайза” ҳайвонот ва ботаника боғидаги Хао Хао пандаси болалади. Бу ҳақда боғнинг фейсбукдаги саҳифасида эълн қилинган.

Туғилган айиқча қайси турга мансуб эканлиги ва бошқа батафсил маълумотлар келтирилмаган. Фақатгина унинг ва онасининг айрим фотосуратлари эълон қилинган.
 Het Laatste Nieuws’нинг маълум қилишича, Хао Хао сунъий урчитиш ёрдамида бўғоз қилинган.

Хао Хао ва яна бир Синхуэй пандаси Бельгия ҳайвонот боғига 2014 йилнинг февралида келтирилган эди.