Кувайтлик қизча маҳаллий боғчани тугатиши муносабати билан ўзининг боғча опасига миннатдорчилигини билдириш учун ҳашаматли машина совға қилди. Бу ҳақида Emirates 24/7 нашри маълум қилди. 

Нур ал-Фарис исмли қизча ҳадя қилган Mercedes машинаси ойнасига "Бу автомобиль менинг севимли устозим Надиага", деб ёзилган . 

Мазкур совғани Нурнинг отаси аёлининг ўлимидан кейин қизининг тарбиясига "ижобий таъсир" кўрсатган устозига миннатдорчилик изҳор қилиш учун сотиб олган.