Буюк Британия собиқ бош вазири Жордон Браун, Россия махсус хизмати собиқ ходими Александр Литвиненко Кремль буюртмаси бўйича ўлдирилган, деган фикрни илгари сураяпти, деб ёзмоқда The Guardian нашри. 

Хабар қилинишича, британ сиёсатчиси ҳокимиятни бошқарган даври хотираларига оид китоб ёзган. Браун унда, Литвиненко ўлимига доир ҳолатларга ҳам тўхталган.

Жордон Брауннинг таъкидлашича, ФХХнинг собиқ ходимини ўлдириш тўғрисидаги буйруқ "юқоридан" бўлган. Александр 2006 йил ноябрь ойида радиоактив полоний-210 моддаси билан заҳарланган эди. 

«Биз аниқ билардикки, бу қотиллик тепадан буюрилган. Шу боисдан ҳам, Британия ерида шунга ўхшаш янги жиноятлар содир бўлиши эҳтимолини яхши тушунардик», — дейилади китобнинг ушбу жиноятга оид саҳифаларида. 

Жумладан, 2007 йил июль ойида Скотленд-Ярд, Лондонга тадбиркор Борис Березовскийни ўлдириш учун юборилганликда гумон қилинган чечен миллатига мансуб шахсни қўлга олган эди, дея хотирлайди Браун. У шунингдек, Литвиненко ўлимига оид тергов хулосаларини маъқуллашини билдирган. 

Британия суди, Андрей Луговой ва Дмитрий Ковтунларни Александр Литвиненкони заҳарлаганликда айбдор деб топган эди. Суд қарорида шунингдек, «ФХХнинг Литвиненкони ўлдириш амалиёти, жаноб Патрушев ҳамда президент Путин томонидан маъқулланган бўлиши мумкин», деган тахмин ҳам илгари сурилганди.

СМИ: экс-премьер Британии обвинил Кремль в заказе убийства Литвиненко
Бывший премьер-министр Великобритании Гордон Браун обвинил Кремль в