1 июнда Чехия парламенти депутатлари ўз йиғилишларини портлаш таҳдиди туфайли тўхтатишга мажбур бўлдилар. Гап шундаки, номаълум шахс телефонда парламент биноси миналаштирилганини айтган. Маълум бўлишича, тревога сохта бўлиб чиққан: ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари ҳеч қандай портловчи қурилма аниқлашмаган. Бироқ парламентчилар ўз ишларини 2 июнда давом эттиришга қарор қилишди.

Бундан ташқари, 1 июнда Прагада Чехия телевидениеси биносида ҳам бомба қидирилди. У ердан ҳам аноним қўнғироқ сабабли одамлар эвакуация қилинди. Шу билан бирга жонли эфирда трансляция олиб бораётганларга ўз иш жойларида қолишга рухсат берилди. Бу ҳолда ҳам ҳеч қандай портловчи қурилма аниқланмади.