Баблу исмли ҳиндистонлик локал гигантизмдан азият чекади - бу касаллик натижасида унинг бир қўли мисли кўрилмаган даражада ўсиб кетди: унинг ўнг қўли 20 килограммни ташкил қилади.

Қўшнилари унга "шайтоннинг уруғи" деб лақаб қўйишди.

25 ёшли ҳиндистонлик йигитдан оиласи ҳам воз кечгандан кейин у уйини тарк этишга мажбур бўлди ҳамда Мумбайга жўнаб кетишга қарор қилди. 

Маҳаллий журналист у билан бир неча соатни бирга ўтказиб, Баблу ҳар куни дуч келадиган қийинчиликлар ҳақида ёзди. 

"Мен улкан шаҳарнинг миллион аҳолиси орасида у қадар кўзга ташланмайман деб ўйлардим, бироқ бу ерда ҳам худди шундай муносабатга йўлиқдим, чунки одамлар қўлимнинг баҳайбатлигидан қўрқувга тушишмоқда", - дея сўзлаб берди Баблу. 

Йигит бундай қўл билан иш топиш жуда қийин масала эканлигидан арз қилди.