Муяссар Ғайратова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) мўмай даромадни орзу қилиб, енгил ва нопок йўлар билан бойиб кетишни режалаштиради. У Даврон Зокиров ва дастлабки тергов даврида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган “Рустам” исмли кимса билан ўзаро жиноий тил бириктириб, енгил йўл билан хорижда пул топиш истагини билдирган қизларни топишади. Сўнгра уларни давлатимиз чегарасидан олиб ўтиб, хорижда фаҳш ишларда фойдаланишни режалаштиришади.

2014-2015 йилларда уларнинг тузоғига била туриб, Светлана Ким, Валентина Губанова ва Татяна Сиропатова каби бир неча нафар қизлар илинишган экан. Бу шахслар жиноий гуруҳнинг ваъдаларига учиб, ойлар давомида турли азобларга дучор бўлишади. Амал-тақал қилиб юртимизга кириб келишади ва ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза билан мурожаат қиладилар. 

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг ҳукми билан М.Ғайратова ҳамда Д.Зокировга 8 йил муддатда озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.