Forbes журнали барчасига ўз кучи билан эришган АҚШнинг энг бой ва омадли аёллари рўйхатини эълон қилди.  

Рейтингнинг биринчи поғонасини ABC Supply компанияси раҳбари Дайана Ҳендрикс забт этди. Унинг бойлиги 4,9 млрд долларга баҳоланган.

Телебошловчи Опра Уинфри эса аввалги натижаларга нисбатан уч поғона юқорига кўтарилиб, жорий йилда иккинчи ўринни эгаллаган.

АҚШнинг энг бой ва омадли аёллари рўйхатида Facebook’нинг бош операцион директори Шерил Сендберг (1,4 млрд доллар), NYX брендини  L’Oreal'га 500 миллион долларга сотган Toни Ко, Vera Bradley сумка ва аксессуарлар асосчилари Патриция Миллер ва Барбара Брэдлини ҳам кўриш мумкин. Қўшни ва яқин дугона бўлган бу икки аёл турмуш ўртоғидан сармоя олиб, ўз лойиҳасини амалга оширган. Ҳозирда Vera Bradley бир йилда бутун дунё бўйлаб ярим миллиардга яқин сумкаларни сотади. 

Шунингдек, рейтингнинг энг ёш иштирокчиси 26 ёшли Тейлор Свифт бўлди. Хонанда мазкур рўйхатдан 1989 деб номланган муваффақиятли гастроли туфайли жой олди. Унинг молиявий ҳолати 250 млн долларни ташкил этади.

Рейтингдан илк маротаба актриса Жессика Альба ҳам ўрин эгаллаган. Энг бой ва омадли қўшиқчилар орасида Мадонна (560 миллион доллар), Селин Дион (370 миллион доллар), Барбара Стрейзанд (370 миллион доллар), Бейонсе (265 миллион доллар) ҳам бор.