Франциядаги Кое шаҳри яқинида енгил икки моторли сайёҳлик самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақида минтақанинг қутқарув хизмати хабар қилди.

Самолётнинг қулаши натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши оғир жароҳат олди. 1 июнь куни кечқурун Лион шаҳри қутқарув марказига тахминий координаталари кўрсатилган самолётдан автоматик сигнал келиб тушди ва дарҳол қидирув ишлари йўлга қўйилди. 

Самолёт даладан топилган, у қулаётган вақтида катта дарахтга урилган ва ағдарилиб кетган. Самолётнинг ичидаги кишилардан бири ҳалок бўлган, иккинчиси эса оғир жароҳат олиб, қутқарувчилар уни зўрға олиб чиқишди.  Бир неча соат давом этган қутқарув операциясида 40 нафар қутқарувчи иштирок этди. Жабр кўрган иккинчи йўловчи вертолётда энг яқин шифохоналардан бирига етказилди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт хусусий аэродромларнинг биридан учишни амалга оширган.