Франциянинг Van Cleef & Arpels дизайнерлик компанияси The Midnight PlanetaryTimepiece деб номланган соат яратди. Бу соат антиқа аксессуарлар иштиёқмандларига хуш келади. Уларнинг ўзига хослиги шундаки, соат циферблатининг катта қисмини Қуёш тизимининг модели эгаллайди. Унда сайёралар Қуёш атрофида реал вақт режимида ҳаракатланадилар. Бу ҳақда Ufunk хабар бермоқда. 

Франциялик дизайнерлар яратган қурилмада сайёралар қимматбаҳо тошлардан ясалган. Ғоянинг ўзига хослиги ва уни амалга оширишнинг аниқлигини инобатга олиб, бундай соатнинг нархи 225 минг долларни ташкил қилмоқда.