Сурункали ёмғирлар ва дарё сатҳининг кўтарилиши туфайли вужудга келган сув тошқинлари, 5,5 мингдан ортиқ инсонни кўчиришга сабаб бўлди, деб хабар қилмоқда Франция ички ишлар вазирлиги. 

"Бу амалиётларда турли хизматларнинг 885 нафар ходими хизмат қиляпти. Ўт ўчириш ва қутқарув бўлинмалари, ўтган якшанбадан бери 10 537 марта фуқаролар чақириғи бўйича жойларга хизмат сафарини амалга оширган", - дейилади ИИВ хабарномасида. 

Айни вақтда, Париждан ғарб, шарқ ва жануб-шарқий томонларда жойлашган бир неча департаментларда мураккаб вазият сақланиб турибди. Айрим шаҳарлар кўчаларида сув сатҳи бир ярим-икки метрни ташкил этмоқда. Бироқ, метеорологлар, янги ёмғирлар ҳақида хабар қилишган. 

Унга кўра, 2 июндан Франциянинг шимолий ва марказий ҳудудларида сурункали ёмғирлар бошланади. Об-ҳаво шароити шанба кунига келиб, бирмунча юмшаши мумкинлиги айтилмоқда.