Саудия Арабистони суверен жамғармаси Uber такси чақириш хизматига сармоя киритмоқчи. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар бермоқда. 

Нашрнинг маълум қилишича, Саудия Арабистони жамғармаси ва Uber ўртасидаги музокаралар 2016 йил март ойида бошланган.

Жамғарма директорлар кенгаши бош котиби Ясир Алрумаён Uber "бутун дунё шаҳарларида мобиллигини яхшилаганини" таъкидлаб ўтди ва бу жараённинг иштирокчиси бўлишни интиқлик билан кутаётганини айтди.

Financial Times маълумотларига кўра, Алрумаён компаниянинг директор кенгашига киради, Саудия Арабистони жамғармасининг инвестициялари Uber’да 5 фоизлик улушни келтириши лозим.

Uber хизмати вакилларининг айтишича, Ар-Риёднинг инвестициялари компаниянинг мамлакатдаги иш ҳудудини ошириш мажбуриятини кўзда тутмайди. Ҳозирда такси хизматидан мамлакатнинг 5 та шаҳри аҳолиси фойдаланиш имконига эга.