Габон ОПЕКка доимий аъзо сифатида яна қайтадиган бўлди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Бундай қарор Венада бўлиб ўтган ОПЕК вакилларининг навбатдаги учрашувида қабул қилинди.

Таъкидланишича, мамлакат 2016 йил 1 июлдан ташкилотда ўз аъзолигини қайта бошлаши мумкин.  

Габон 1975 йилдан ОПЕК аъзоси бўлган, бироқ ундан 90-йилларда чиқиб кетган. Африкада жойлашган давлат ташкилотга кириш аризасини охирги учрашув арафасида берди. 

Маълум бўлишича, ОПЕК давлатлари Венадаги учрашув давомида нефть қазиб олиш ҳажмини камайтириш бўйича яна келиша олишмади, бироқ ташкилотнинг янги бош котибини тайинлашди. Ташкилотнинг янги бош котиби нигериялик Муҳаммад Баркиндо бўлди.