Компьютерларга масофадан туриб уланиш имконини бера оладиган TeamViewer дастури фойдаланувчилари, уларнинг расмий саҳифалари бузилганидан нолишмоқда. Аккаунтларнинг бузилгани тўғрисидаги хабарлар ҳафта мобайнида Reddit ижтимоий тармоғида пайдо бўла бошлади. 

TeamViewer аккаунтига рухсатсиз кириш имконига эга бўлган ғаразгўйлар, компьютерни масофадан бошқаришлари мумкин бўлади. 

Бундан ташқари, ШКларда "фирибгар" иловалар пайдо бўлади ҳамда компьютер асл эгасининг банк ҳисоб рақамлари ва PayPalдаги маблағлари йўқолади. 

Шу билан бирга, хакерлар икки босқичли текширувдан ўтиш ва оқ рўйхат қўлланиладиган аккаунтларни ҳам буза олишган. 

Айни вақтда, TeamViewer жамоаси аксинча, компьютер тизимлари бузилмагани, балки ҳодисада фойдаланувчиларнинг ўзлари айбдор эканлигини таъкидламоқда. Улар, ишончсиз маълумотлардан фойдаланишган. 

Бундан аввалроқ, россиялик хакер LinkedInнинг 100 млн паролини ўғирлагани тўғрисида хабарлар пайдо бўлганди.