Икс Одамлар тўғрисидаги "Легион" сериали 2017 йилнинг бошида FX каналида намойиш этилиши кутилмоқда, деб хабар беради The Guardian. 

Сериалда бош ролни "Даунтон аббатлиги" юлдузи Дэн Стивенс талқин этади. 

"Легион" учувчисига етти ой аввал "яшил чироқ" ёқилган. Marvel ва FX саккиз эпизоддан иборат тўлиқ мавсумни суратга олиш режалари ҳақида маълум қилишди. Лойиҳа билан Ной Хоули шуғулланмоқда.

Сериалнинг бош қаҳрамони - Икс Одамлар асосчиси Чарльз Ксавьернинг ўғли Дэвид Ҳоллер. Тўлиқ метражли кинода Ксавьерни Жеймс Макэвой ва Патрик Стюарт ижро этишмоқда. Сюжетга кўра, Ҳоллерга шизофрения ташхиси қўйилади, аммо бошқа бемор билан ғалати учрашув уни кўзига кўринган нарсалар реал ҳақиқат бўлиши мумкинлигига ишонтиради. 

Май ойида "Икс Одамлар: Апокалипсис" фильми дунё прокатига чиқди. МДҲ прокатида у биринчи ўринни эгаллади.