Ҳар йили Халқаро бошқарувни ривожлантириш институти томонидан тузиладиган иқтисодий рақобатбардошлик рейтингида биринчи ўрин Ҳонгконг эгаллади. 

Рўйхатнинг иккинчи поғонасини Швейцария банд этди. Ўтган йилларда  етакчилик қилган АҚШ эса учинчи ўриндан жой олди.

Тўртинчи ва бешинчи ўринларда - Сингапур ва Швеция. Шуниси диққатга сазоворки, Швеция ўтган йилга қараганда тўртта пунктга кўтарилган. 

Рейтингда Марказий Осиё мамлакатларидан фақат битта мамлакат қатнашган - Қозоғистон. У 47-ўринни забт этиб, 44-ўринни банд этган Россиядан уч поғона ортда қолмоқда.

Рейтингдаги сўнгги ўринда Венесуэла қайд этилган.

Ҳисоботда турли сиёсий-иқтисодий тизимга эга жами 61та мамлакат иштирок этган.