Ҳиндистоннинг Биҳар штатидаги ўрта мактаблардан бирини битираётган 14 нафар ўқувчи, битирув имтиҳонларини аъло баҳоларга топширганидан сўнг, уларни тестдан қайта ўтказишга қарор қилинди, деб маълум қилган маҳаллий ҳукумат вакили.

Бунга, талабалардан бири, 17 ёшли ўқувчи қизнинг маҳаллий медиаканаллардан бири билан суҳбатида, сиёсий фанларни ошпазликка қиёслагани сабаб бўлган. 

У ва бошқа талабаларнинг интервьюси акс этган видеолавҳалар Ҳиндистон бўйлаб кенг тарқалган ва мунозараларга сабаб бўлган. 

Ўтган йили, ота-оналарнинг имтиҳонларда фарзандларига ёрдам бериш учун штатдаги мактаблардан бирининг деворига чиқиб олгани акс этган суратлар ҳам мунозараларни келтириб чиқарган эди. 

Шундан сўнг, штат маъмурияти бу йилги имтиҳонлар учун талабларни кучайтириб, қоида бузганлар учун жарима ва ҳатто қамоқ жазоси тайинлашга қарор қилди. 

Ўтган ҳафта эълон қилинган имтиҳон натижалари пастлиги, умуман чоралар таъсир қилганини исботлайди. 

Албатта, Ruby Raiнинг интервьюси пайдо бўлгунча, шундай ҳисоблаб келинаётган эди. 

Эндиликда маҳаллий ҳокимият, Рай ва биргина кимёвий саволга жавоб бера олмаган Saurabh Shrestha натижаларини гумон қилмоқда. 

Ушбу икки талаба билан бирга яна 12 нафар ўқувчи имтиҳонларда юқори натижа кўрсатишган. Уларнинг барчаси, фанлар бўйича экспертлар гуруҳи олдида ёзма тест топшириб, суҳбатдан ўтишларига тўғри келади. 

Уларнинг ҳуснихатлари ҳам, саволларга ўзлари жавоб берганликларига ишонч ҳосил қилиш мақсадида текширилади.