"Реал" жамоасининг португалиялик футболчиси Криштиану Роналду УЕФА томонидан ЕЧЛ ғолиблиги учун тақдим этилган мукофот пулидан улуши бўлган 600 минг евро БМТ хайрия жамғармаси учун берди. Бу ҳақда Bolsamania хабар тарқатди.

Маблағнинг муҳтожларга тарқатилиши билан Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш шуғулланади.

28 май куни "Реал" ЕЧЛ финалида "Атлетико" устидан ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида 5:3 ҳисобида ғалаба қозониб, 11 марта ЕЧЛ ғолибига айланганди.