Суриянинг Латақия шаҳрида одамлар масжиддан ибодатдан чиқиб келишаётган вақтда унинг ёнида кучли портлаш содир этилди.

Бу ҳақда маҳаллий ва Ливан телевидениесига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Теракт оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар бўлган. Масжид шаҳар маркази ёнида жойлашган бўлган.