Ливиянинг Зуара шаҳридан узоқ бўлмаган ҳудудда, Ўрта Ер денгизи қирғоғида камида 25 муҳожир жасади аниқланди. Бу ҳақда Халқаро "Қизил Ярим ой" жамияти маълумотига асосланиб, Reuters хабар берган.

Хабарда айтилишича, улар Ўрта Ер денгизини сузиб ўтишга ҳаракат қилганида чўкиб кетган.

Ташкилот вакили Ал-Ҳамис ал-Босафининг айтишича, бу ҳалокат тафсилотлари ҳали тўлиқ ўрганилмади.

Бундан олдинроқ, йил бошидан буён Ўрта Ер денгизи орқали кемаларда Европага етиб олишга уриниш чоғида ҳалок бўлганлар сони 2,5 минг нафардан ортиқлиги ҳақида хабар берилганди. Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35 фоизга ортиқдир.