Машҳур Калифорния муҳандислик университетининг (UCLA) сўнгги пайтларда депрессия ҳолатида юрган талабаси машинасозлик кафедраси профессорини кампус биноси ичида отиб ташлади, сўнгра эса ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.

Полиция чақирувга биноан талабалар шаҳарчасига тонгги 10 лар атрофида етиб келган. Шу пайтда минглаб талаба ва ходимлар синфхона ва офисларни тасма ва столлар ёрдамида беркитишга уринган. Жиноятчи профессор билан бир хонада қолган ва алоқага чиқмаган. Орадан икки соат вақт ўтиб уч марта ўқ узилгани овози эшитилган. Хонага ёприлиб кирган полиция у ерда ётган икки жасадга ва ўлим олди ёзилган хатга кўзи тушган.

Associated Press ҳалок бўлганнинг исмини маълум қилди. Бу Уильям С.Клуг бўлиб, икки нафар кичик боланинг отаси бўлган. Қотилнинг исми эса маълум қилинмаган. Фақатгина унинг университетда аспирант бўлганлиги ва сўнгги вақтларда чуқур депрессияда юрганлиги маълум бўлган.

Фожиа 43 минг талаба таҳсил оладиган Калифорния университетининг битирув имтиҳонларига бир ҳафта қолганида юз берган.