Лос-Анжелесдаги Калифорния университетида юз берган отишмада 2 киши ҳалок бўлди. Уларнинг танаси бир жойда – университетнинг муҳандислик корпусида аниқланган.

Кейинроқ ҳалок бўлганлардан бири отишма этган шахс эканлиги маълум бўлди. Лос-Анжелес полицияси шефининг маълум қилишича, босқинчи қотиллик содир этиб, сўнгра ўз жонига қасд қилган. 

Икки кишининг ҳалок бўлгани университетнинг твиттерида маълум қилинди. "Полиция кампусдаги отишмада икки киши ҳалок бўлганини тасдиқлади", деб ёзди университет маъмурияти.

Воқеадан кейин таълим муассасасидаги машғулотлар бекор қилинди, талабалар ва ходимлардан ўз хоналарида қулфланиб олиш сўралди.