Сомали пойтахти Могадишо шаҳридаги меҳмонхонага қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 16 нафарни ташкил этмоқда.

Рейтер агентлигининг маҳаллий ҳукуматга асосланиб хабар беришича, Ambassador меҳмонхонаси олдида жангарилар томонидан автомобиль портлатилиши орқали содир этилган бу теракт туфайли 55 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Мамлакат хавфсизлик хизматидаги манбанинг маълумотига кўра, айни вақтда меҳмонхона ҳудудида жангарилар билан олиб борилган отишмалар тўхтаган. Гувоҳлар эса отишма овозлари эшитилиши давом этаётгани ҳақида айтишган. Ҳукумат кучлари меҳмонхонага олиб борадиган барча йўлларни тўсиб қўйган.

Бу ҳужум учун жавобгарликни "Аш-Шабоб" гуруҳи ўз зиммасига олган.